Қурбон ҳайити қачон нишонланиши айтилди. Қирғизистонда!

Олам

image

2026 йилда Қирғизистонда Қурбон ҳайити байрами 27 май куни нишонланади. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари диний идораси хабар берди.

Мусулмонларнинг энг асосий байрамларидан бирининг санаси ой тақвимига қараб белгиланади ва ҳар йили ўзгариб туради. Қурбон ҳайити Ҳаж зиёрати якунланганини англатади ва анъанавий маросимлар, жумладан, қурбонлик қилиш ҳамда хайрия ишлари билан бирга ўтказилади.

Қирғизистонда байрам куни расман дам олиш куни деб эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон ҳудудида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон ҳайит Қурбон ҳайити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг