Ўзбекистондаги сув омборлари туристик масканларга айлантирилади

Жамият

image

Ўзбекистондаги алоҳида тоифаланган 25 та сув омбори аҳоли ва туристлар гавжум масканларга айлантирилади. Бу ҳақда бугун, 28 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида ўтказган Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилишда сўз борди.

“Тарихий обидалар ва бетакрор табиатни ўзида жамлаган Фарғонада хорижий туристлар оқимини яна 2-3 карра оширса бўлади”, дейди Президент.

Бунинг учун Қўқон ва Марғилонни зиёрат туризмига, Сўх, Қува, Бешариқ ва Фарғона туманларини тиббий ва экотуризмга ихтисослаштириш зарурлиги қайд этилган.

Кеча, 27 апрель куни Президент Қувада “Каркидон” сув омбори ҳудудидаги туристик мажмуа билан танишган эди. Ушбу сув омбори атрофида дам олувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фавқулодда вазиятлар маркази фаолияти йўлга қўйилган.

Ўзбекистонда алоҳида тоифаланган яна 25 та сув омбори бор. Уларни ҳам босқичма-босқич аҳоли ва туристлар гавжум масканларга айлантириш зарурлиги кўрсатиб ўтилган.

Кеча Марғилонда “Бурҳониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуасининг очилиш маросими ўтказилди. Мазкур мажмуа миллий қадриятларимиз ва тарихимизни дунёга намоён қиладиган гўзал масканга айланади. 

Фарғона туманида ҳам 2 минг 400 гектарда “Шоҳимардон – Ёрдон” халқаро курорт зонаси, “Водил” малина-агротуризм кластери, “Аввал” кўнгилочар туризм мажмуаси, “Чимён” санаторий-курорт зонаси қурилмоқда.

Бундан унумли фойдаланиб, келаси йил якунигача 300 миллион долларлик 50 та лойиҳани ишга тушириш зарурлиги қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

сув омбори туристик маскан Каркидон сув омбори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг