SMS-харажатларига чек қўйиладими? O‘zLiDeP асосли таклиф билан чиқди

Бизнес

image

Мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт, банк ва FinTech соҳаларини ривожлантириш бўйича ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Нақдсиз тўловлар кўпайиши билан бирга, банк карталари орқали амалга оширилаётган операциялар ҳам ортиб бормоқда.

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг таъкидлашича, бу жараёнда SMS-хабарлар билан боғлиқ айрим муаммолар сақланиб қолмоқда. Жумладан, хизмат нархининг ошиши аҳоли учун қўшимча харажат бўлиб қолмоқда, хабарларнинг кечикиши кузатилмоқда, маълумот чекланган ҳамда киберхавфсизлик бўйича айрим хатарлар мавжуд.

Шу боис, партия банк хизматларида замонавий хабарнома тизимларини жорий этишни таклиф қилмоқда. Унга кўра, SMS-хабар ўрнига Push, In-App, мессенжер ва электрон почта орқали хабар юбориш тизимларидан фойдаланиш, шунингдек, мижозларга хабарнома турини танлаш имкониятини бериш назарда тутилмоқда.

Ушбу таклиф банк хизматлари самарадорлигини ошириш, аҳоли харажатларини камайтириш ва киберхавфсизликни кучайтиришга хизмат қилади. Хорижий тажриба ҳам бундай ёндашувнинг самарали эканини кўрсатмоқда.

Умуман олганда, мазкур ташаббус банк тизимини рақамлаштириш ва мижозлар манфаатини таъминлашга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

O‘zLiDeP SMS-харажатлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг