Саида Мирзиёева “Лазги” фестивалининг очилишида иштирок этди

Жамият

image

Кеча, 27 апрель куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хива шаҳрида “Лазги” III халқаро рақс фестивали очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

Мирзиёеванинг ёзишича, маросимда дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан келган иштирокчилар, ЮНЕСКО вакиллари, дипломатлар, олимлар ва рақс санъати усталари жонли тарихни ҳис қилиш учун келган.

Шунингдек, у очилиш маросимида давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг табригини ўқиб эшиттирган. Табрикда “Лазги” цивилизациянинг ёрқин рамзи эканига урғу берилиб, уч минг йиллик тарихга эга бу рақс – бугун дунёнинг энг нуфузли саҳналарини забт этаётгани эътироф қилингани айтилган.

“Лазги – халқимизнинг жозибадор ҳаракатларда акс этган қалби, маданиятлар ва цивилизацияларнинг мулоқотидир”, дейди Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хоразмга ташриф буюриб, таъмирталаб боғча ва мактабни кўздан кечиргани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, у Хивадаги Ичан-қалъа мажмуасини кўздан кечирган
 


Мақола муаллифи

Теглар

Хива Саида Мирзиёева Президент Администрацияси раҳбари “Лазги” III халқаро рақс фестивали

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг