“Санжик” можароли уйни қайтариб берди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 27 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида “Real Sanjik” тахаллуси билан танилган блогер Санжар Каримов ўзига тегишли бўлган уй-жойни собиқ эгалари Алимбаевларга қайтариб бериш аризасига имзо қўйди. QALAMPIR.UZ мухбири суд жараёнида иштирок этди.

Аввалроқ, суд жараёнига нотариус ходими чақирилган ҳолда низоли уй-жойни собиқ эгаларига 1 сўм эвазига олди-сотди қилиш муҳокама қилингани ҳақида хабар берилганди. Бу галги суд мажлисида айбланувчи Санжар Каримовнинг ҳимоячилари томонидан Алимбаевларга хонадонини қайтариб бериш учун мазкур уйга қўйилган тақиқни олиб ташлаш тўғрисида ажрим чиқариш илтимос қилинди.

Раислик қилувчи судья Баҳром Бердиев томонларнинг фикрини эшитиб, Каримовнинг адвокатлари томонидан киритилган илтимосномани қисман қаноатлантирди. Ажримга кўра, мазкур хонадонни фақатгина Алимбаевларга сотиш шарти билан тақиқ чекланган тарзда бекор қилинди.

Шундан сўнг, ҳар иккала томон вакиллари ва адвокатлари билан биргаликда ушбу тураржойни расмийлаштириш учун нотариусга йўл олди. 

“Ҳаммаси яхшилик қилишдан бошланди. Барчага катта раҳмат. Бир йилдан ортиқ қийналдик, лекин Аллоҳга шукр, уйимизни қайтариб олдик”, дейди Алимбаева.

QALAMPIR.UZ тез орада ушбу суд мажлисидан батафсил видеорепортажни тақдим этади. Кўрсатувни YouTube каналимизда томоша қилишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

“Санжик” можароли уй

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар