Ўзбекистонда 3 ойда 62 киши иш жойида вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистонда 2026 йил I чорагида меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар оқибатида 62 киши вафот этди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу муддат давомида жами 198 та меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар содир бўлган. Шундан:

  • 9 та – гуруҳий;
  • 139 та – оғир оқибатли;
  • 49 та – ўлим билан тугаган.

223 киши жабрланган. Шундан:

  • 146 нафари – оғир жароҳатланган;
  • 15 нафари – енгил жароҳатланган;
  • 62 нафари – вафот этган.

Ҳудудлар кесимида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар:

  • Тошкент шаҳри: 44 та;
  • Сурхондарё вилояти: 36 та;
  • Тошкент вилояти: 29 та
  • Навоий вилояти: 18 та;
  • Бухоро вилояти: 16 та;
  • Андижон вилояти: 15 та;
  • Сирдарё вилояти: 13 та;
  • Самарқанд вилояти: 13 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси: 10 та;
  • Фарғона вилояти: 10 та;
  • Қашқадарё вилояти: 10 та;
  • Наманган вилояти: 7 та;
  • Хоразм вилояти: 5 та;
  • Жиззах вилояти: 5 та.

Соҳалар кесимида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар:

  • Саноат: 71 та;
  • Қурилиш: 54 та;
  • Қишлоқ ва сув хўжалиги: 9 нафар;
  • Транспорт: 8 та;
  • Савдо ва хизмат кўрсатиш: 8 нафар;
  • Таълим: 6 нафар;
  • Соғлиқни сақлаш: 4 нафар.

Мақола муаллифи

Теглар

бахтсиз ҳодиса меҳнат фаолияти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг