Huawei Digital Week 2026: Сунъий интеллект орқали интеллектуалликни ривожлантириш
Бизнес
−
27 Апрель 747 4 дақиқа
2026 йил 20-24 апрель кунлари Huawei компанияси офисида ҳар йили ўтказиладиган Digital Week 2026 тадбири бўлиб ўтди. Тадбир телекоммуникация соҳаси, давлат секторини рақамлаштириш, саноат ва ижтимоий йўналишлар учун энг сўнгги инновацион ечимларга бағишланган. Ҳафта давомида “Advancing All Intelligence” умумий мавзуси остида алоқа операторлари, интернет провайдерлари, давлат муассасаларининг рақамли трансформация бўлимлари раҳбар ва мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари учун таништирув турлари ташкил этилди.
Интеллектуал технологиялар даври жадал яқинлашиб бораётганини инобатга олсак, унда AI агентлар ўзаро боғланган ва автоном бўлиб, мобил иловалардан тортиб ақлли уйлар, интеллектуал транспорт ва иқтисодиёт тармоқларигача бўлган барча соҳаларни тубдан ўзгартиради. Ўзбекистонда рақамли трансформация суръатлари тезлашаётганига жавобан, Huawei Digital Week 2026 доирасида АКТ соҳасидаги асосий тенденцияларни, инновацион маҳсулотлар ва AI-марказлашган архитектурага эга тармоқлар учун илғор ечимларни, шунингдек интеллектуал тармоқларни қуришга асосланган энг яхши амалиётлар ва етакчи саноат намуналарини тақдим этди.

Тадбир ҳар йили АКТ соҳасидаги энг сўнгги ишланмалар билан кенгроқ таништириш мақсадида ўтказилди. Компания вакиллари томонидан илк бор 2026-йил март ойида Бутунжаҳон Мобил Конгресси (MWS 2026) доирасида Испаниянинг Барселона шаҳрида тақдим этилган. Анъанага кўра, тадбир иштирокчилари қаторидан алоқа операторлари ва интернет провайдерларининг раҳбарлари, IT ва муҳандислик бўлимлари мутахассислари, тижорат йўналиши вакиллари, корпоратив ва давлат секторида рақамли трансформация учун масъул раҳбарлар, шунингдек Ўзбекистон медиа соҳасининг вакиллари ва IT мутахассислари жой олди.
Телекоммуникация соҳаси учун компания спикерлари СИ-марказлашган архитектурага эга тармоқларни жорий этиш, ҳисоблаш қувватларини ривожлантириш, паст кечикишга эга оптик магистралларни қуриш ва оптимал фойдаланувчи тажрибасини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. AI-Centric Network интеллектуал ечимлари сунъий интеллектни барча даражаларга жорий этади: хизматлар даражасида операторларга овозли алоқа, интернет ва уй кенг полосали тармоқлар учун ихтисослашган СИ-агентларга эга платформаларни яратишда ёрдам беради; тармоқ даражасида алоҳида сценарийларни автоматлаштириш учун автоном тармоқлар технологияларидан фойдаланилади; тармоқ элементлари даражасида эса, магистрал тармоқлар, радио кириш тармоқлари ва таянч узеллар учун алгоритмларни оптималлаштириш, шунингдек уларни техник хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга хизмат қилади. Бундай ёндашув операторларга самарадорликни сезиларли даражада ошириш, тармоқ сифати ва даромадни кўпайтиришнинг янги усулларини топиш имконини беради.

Давлат сектори ва корпоратив сегмент вакиллари учун эса, асосий эътибор турли соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш орқали уларнинг интеллектуал трансформациясини тезлаштиришга қаратилди. Иштирокчиларга турли тармоқларнинг интеллектуаллашув босқичидан муваффақиятли ўтишига ёрдам берадиган глобал тажрибалар намойиш этилди. Жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш, транспорт ва банк соҳалари учун ечимлар тақдим этилди.
Маҳаллий телеканалларнинг журналистлари ва IT бўлимлари вакиллари медиа соҳани рақамли трансформация қилиш учун мўлжалланган технологик ечимлар — маълумотларни сақлаш тизимлари, тармоқ ечимлари ва хавфсизлик тизимлари билан таништирилди. Шунингдек, ОАВ вакиллари учун алоҳида сессия ташкил этилиб, унда Huawei компаниясининг 2025 йилдаги глобал ва Ўзбекистондаги фаолияти натижалари тақдим этилди.

Huawei компаниясининг маҳаллий ҳамкорлик экотизимини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасига алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақасида “Рақамли Ўзбекистон” ривожланиш ютуқларини оммалаштиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, жумладан, TechCarnival 2025 каби йирик халқаро тадбирларни ўтказиш муҳим йўналиш сифатида таъкидланди. Ўзбекистонда халқаро технологик компаниялар учун яратилаётган қулай шароитларни инобатга олган ҳолда, 2026-йилдан бошлаб Ўзбекистон Huawei томонидан Марказий Осиё учун минтақавий марказ сифатида танланди. Ушбу офис Марказий Осиё ва Кавказдаги 9 мамлакатдаги офислар фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
Таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш масаласига тўхталар экан, Huawei компанияси Huawei ICT Academy базасида ўз таълим дастурларини давом эттиришини таъкидлади. Бугунги кунда Huawei АКТ Академиялари 20 та маҳаллий университетда фаолият юритиб, талабаларга билим даражасини ошириш, халқаро Huawei сертификациясидан ўтиш ҳамда ҳар йили ўтказиладиган Huawei ICT Competition мусобақасида иштирок этиш имкониятини тақдим этмоқда. Шунингдек, компания 2026-йил июнь ойида Ўзбекистондан икки жамоа Хитойнинг Шенжен шаҳрида бўлиб ўтадиган ICT Competition 2025–2026 глобал финалида иштирок этишини эълон қилди.

Huawei компанияси сунъий интеллект бўйича 5 миллион етакчини тайёрлашга қаратилган миллий дастурини фаол қўллаб-қувватламоқда. aileaders.uz платформасида компаниянинг 24 та курси очиқ фойдаланиш учун жойлаштирилган бўлиб, улар сунъий интеллект булутли технологиялар, катта маълумотлар (Big Data) ва бошқа йўналишларни қамраб олади. 2026-йил апрель ойидан бошлаб сунъий интеллект технологияларини ўрганишга оид иккита курс ўзбек тилида ҳам тақдим этилмоқда.
Huawei компанияси Ўзбекистонда 26 йилдан ортиқ вақт мобайнида фаолият юритиб келмоқда ва мамлакат АКТ инфратузилмасини мустаҳкамлашда фаол иштирок этмоқда. Компания барча соҳа ва ташкилотларнинг рақамлаштириш ҳамда интеллектуаллаштириш йўлида ривожланишига кўмаклашмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
БарчасиИсроил Президенти Қозоғистонга келди
27 Апрель