Истанбулда Туркия тарихидаги энг йирик махфий қурол омбори топилди (видео)

Олам

image

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Пендик туманида ер остидаги сув резервуарида қурол ишлаб чиқариш учун мўлжалланган эҳтиёт қисмлари яширинган омбор топилди. Бу ҳақда “Hürriyet” хабар қилди.

Қайд этилишича, яширин омбор жойлашуви Истанбул полицияси томонидан жиноятчиларни дрон ёрдамида кузатиш орқали аниқланган.

Ўтказилган тинтувларда тўппонча ишлаб чиқаришда ишлатиладиган 3 092 та детал, 1 869 та затвор (қурол ичида ўқни жойлаш, отиш ва чиқариш жараёнини бошқарадиган механизм) ҳамда кўплаб қурол қисмлари топилган. Операция давомида 4 нафар гумондор қўлга олинган. Воқеа юзасидан тергов давом этмоқда.

Билдирилишича, бу омбор Туркияда шу каби операциялар доирасида бир мартада аниқланган энг йирик топилма ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ҳукумати мамлакатда фуқароларининг ўқотар қуролга эгалигини чекловчи қўшимча ҳуқуқий чораларни қабул қилиши ва қурол эгалари учун жазоларни кучайтириши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Туркия қурол омбори энг йирик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг