Энди банклар карта ҳисоби нолга тушгунча пул ечиб олмайди 

Жамият

image

Энди Ўзбекистонда банклар пластик картадан автомотик тарзда пул ечиб олиши учун картада камида 1 236 000 сўм қолиши керак. Янги тартиб жорий йилнинг 15 апрелидан бошлаб кучга кирган. Бу ҳақда “Ахборот” дастурида хабар берилди.

Унга кўра, карта ҳисоб варақларида минимал камайтирилмайдиган қолдиқ белгиланди. Бу қолдиқ миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараварига тенг бўлиб, ҳозирги ҳисоб-китобга бўйича 1 млн 236 минг сўмни ташкил этади. Янги тартибнинг асосий мазмуни шундаки, мижозлар картасидан маблағ ечиб олиш ёки бошқа молиявий операцияларни амалга оширганда ушбу белгиланган минимал сумма ҳисобда доим сақланиб қолади. Яъни, карта баланси энди тўлиқ нолга туширилмайди, унда ҳар қандай ҳолатда ҳам камида 1 236 000 сўм қолади.

Шу билан бирга, операциялар фақат ушбу чегарадан ортиқ бўлган маблағлар доирасида амалга оширилади. Масалан, агар картадаги умумий маблағ 2 миллион сўм бўлса, мижоз картасидан фақат 764 000 сўмгача ечиб олиши мумкин, чунки қолган қисми минимал қолдиқ сифатида сақланади.

Қайд этиш жоиз, бу чеклов бўйича ҳали аниқ ҳуқуқий асос, яъни қонун, қарор ёки тасдиқланган низом очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда нафақа пулларидан кредит қарздорлигини ундириш тақиқланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

пластик карта банк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг