АҚШнинг йирик авиаташувчи кемаси Эрон яқинига етиб келди

Олам

image

“Нимиц” туридаги USS George H.W. Bush авиаташувчиси Ҳинд океанига етиб келди. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий идораси матбуот хизмати Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

USS George H.W. Bush бортида минглаб ҳарбий хизматчилар ва ўнлаб замонавий қирувчи самолётлар бор. “The Washington Post” маълумотига кўра, ушбу кема ва уни кузатиб бораётган зарба гуруҳи АҚШ Президенти Дональд Трамп ихтиёридаги ҳарбий кучни Эрон яқинида сезиларли даражада оширади.

Ҳозирча кемага қандай аниқ буйруқлар берилиши номаълум. Нашр манбаларидан бирининг айтишича, зарурат туғилганда ҳарбийлар дарҳол зарбаларни қайта бошлашга тайёр. CNN хабарига кўра, Пентагонда Эрон бўйича янги ҳужум режалари ишлаб чиқилмоқда ва сулҳ бузилган тақдирда улар амалга оширилиши мумкин.

Авиаташувчи Араб денгизига йўл олар экан, Қизил денгиз ва Баб ал-Мандаб бўғозидан ўтмаслик учун Африканинг жанубидан айланиб ўтган. АҚШ қўмондонлиги Яман ҳусийлари томонидан эҳтимолий ракета ҳужумларидан хавотир билдирган.

Аввалроқ, апрель ойида USS Abraham Lincoln Уммон қўлтиғи ҳудудида, Эрон соҳилларидан тахминан 200 км жанубда жойлашгани хабар қилинган эди. Шунингдек, USS Gerald R. Ford ҳам икки эсминец ҳамроҳлигида Қизил денгиз ҳудудига киргани маълум бўлган.

Эслатиб ўтаммиз, аввалроқ Эрон Марказий банки Ҳормуз бўғозидан ўтиш учун жорий этилган божлардан илк даромадларни қабул қилиб олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон авиаташувчи Нимиц

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг