Россия Днепрга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

Олам

image

Бугун, 23 апрелга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Днепр шаҳрига йирик дрон ҳужумини уюштирди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Александр Ганжа маълум қилди.

Унинг билдиришича, бир нечта тураржой бинолари зарар кўрган. Хусусан, дронлардан бири 13 қаватли тураржой биносига урилган ва бир нечта ҳонадон ёниб кетган. Тураржой биноларидан ташқари дўкон, маъмурий бино, фойдаланилмаётган бино ва маҳаллий аҳолининг машиналари шикастланган.

Маълум қилинишича, дронлар Днепр вилоятидаги Кривой Рог ва Никопол шаҳарларига, шунингдек, бир нечта кичик шаҳарларга ҳам ҳужум уюштирган. Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбарининг сўзларига кўра, бир кечада минтақада жами 40 та дрон йўқ қилинган. Бир кун олдин эса Россия кучлари Запорожье вилоятидаги темир йўлга ҳужум қилган. Ҳужум оқибатида ёрдамчи поезд машинисти ҳалок бўлган ва машинист жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Ҳужум оқибатида Одессадаги порт инфратузилмаси ҳам зарар кўрган. 

Шунингдек, 21 апрель кечаси Россия дронлари Суми шаҳрига ҳужум қилган. Жараёнда кўп қаватли тураржой биноларига зарба берилган. Оқибатда 15 киши жароҳат олган, жумладан, уч бола шифохонага ётқизилган. Тиббиёт муассасаси ҳам зарар кўрган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 16 апрелга ўтар кечаси Россия ҳарбий кучлари Киевга йирик ракета ҳужумини уюштирганди. Оқибатда 15 киши ҳалок бўлган ва 90 дан ортиқ киши яраланган.

Шаҳзода Шукуруллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Украина ҳужум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг