Энди уй-жойга муҳтож ёш оилаларга ипотека кредитлари берилади

Жамият

image

2027 йил 1 январдан уй-жойга муҳтож ёш оилаларга бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратиш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 20 апрель куни қабул қилинган “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ҳамда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида сўз боради.

Фармон билан 2026–2030 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси тасдиқланган ҳамда унинг устувор йўналишлари белгиланган.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлгача нодавлат қўшимча таълим хизматлари кўрсатувчи субъектларнинг юқори натижаларга эришган ўқитувчилари хорижий илғор таълим марказларига стажировкага юборилади.

Олис ва чекка ҳудудларда хорижий тилларга ўқитиш бўйича нодавлат қўшимча таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун фоизсиз қарз (ссуда) ажратилган ва фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган субъектларга БҲМнинг 730 бараваригача миқдорда фоизсиз қарз (ссуда) ажратиб борилади.

2027 йил 1 январдан уй-жойга муҳтож ёш оилаларга бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун қуйидаги тартибда ипотека кредитларини ажратиш йўлга қўйилади:

Ипотека дастури доирасида ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

Қуйидаги асосий ижтимоий мезонларга мувофиқ келадиган ёш оилаларга ипотека кредити ажратилади:

  • ариза берувчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи 30 ёшдан ошмаган бўлиши;
  • ариза берувчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи номида сўнгги 3 йилда мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжуд эмаслиги.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда B2 даражага эришган ёшлар учун хорижий паспорт расмийлаштириш учун бож, С1 даража ва тадбиркорлик ташаббуслари учун айрим давлат хизматлари тўловлар 50 фоизгача камайтирилиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёш оила Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030 ипотека кредитлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг