Қизғалдоқзорда кўнгилхушлик қилганлар жаримага тортилди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида қизғалдоқлар пайҳон қилиниб, қўшиқ айтилаётгани, шунингдек, машинада гуллар босилаётгани акс этган видеолар тарқалди. Макзур ҳолатлар юзасидан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳар икки ҳолат Қашқадарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси инспекторлари (Экополиция) томонидан ўрганилган. Ўрганиш натижасида биринчи ҳолатда табиатга 6 миллион 592 минг сўм зарар етказилганлиги ҳисобланган. Шунингдек, икки нафар ҳуқуқбузар А.Ж. ва Г. Б. га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғридаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан (10 миллион 300 мингдан), жами 20 миллион 600 минг жарима белгиланган.

Иккинчи ҳолатда ҳам табиатга 6 миллион 592 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлган. Ҳуқуқбузар М.Р. га нисбатан эса Маъмурий жавобгарлик тўғридаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 50 баравари (20 миллион 600 минг сўм) миқдорида жарима тайинланган.

Икки ҳолатда ҳуқуқбузарлар жами 54 миллион 384 минг сўм жарима тўлаши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманидаги қизғалдоқзор бир неча автомобиль томонидан пайҳон қилинганди. Бунинг ортидан ҳуқуқбузарларга жами 61 млн 800 минг сўм жарима тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Экология Қизғалдоқзор қизғалдоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг