Покистон Суданга қурол етказиш бўйича 1,5 млрд долларлик битимни тўхтатди
Олам
−
21 Апрель 2508 1 дақиқа
Покистон Суданга қурол ва авиация техникасини етказиб бериш бўйича қиймати 1,5 миллиард доллар бўлган битимни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Маълумотларга кўра, бу қарор Саудия Арабистони ушбу лойиҳани молиялаштиришдан воз кечгач қабул қилинган.
Хабарларда айтилишича, Саудия Арабистони бир қатор Ғарб давлатлари маслаҳатлари ва Африкадаги воситачилик можароларига аралашмаслик бўйича тавсиялар фонида ўз позициясини ўзгартирган.
Шунингдек, март ойида Судан армияси вакилларининг Ар-Риёдда Саудия расмийлари билан учрашуви ҳам бу қарорга таъсир қилган омиллардан бири сифатида тилга олинган.
Саудия Арабистони Покистоннинг асосий иттифоқчиларидан бири ҳисобланади. Икки давлат ўтган йили имзоланган ўзаро мудофаа келишувига кўра, бирига қилинган ҳужум иккаласига қилинган ҳужум сифатида баҳоланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Президенти Эммануэль Макрон келаси ҳафта Грецияга ташриф буюриб, икки давлат ўртасидаги хавфсизлик ва мудофаа битимини янгилаши ҳақида хабар берилганди. Макроннинг 24–25 апрель кунлари амалга оширадиган ташрифи давомида ушбу келишув яна беш йилга узайтирилади ва кейинчалик автоматик равишда янгиланиб боради.
Live
Барчаси