Кореяда юк машинаси намойишчиларни босиб кетди (видео)

Олам

image

Жанубий Кореяда юк машинаси SU логистик маркази олдида ўтказилаётган норозилик намойиши иштирокчиларини босиб кетди. Ҳодиса оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, яна 2 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.

Воқеа Чинчжу шаҳрида маҳаллий вақт билан тахминан 10:32 да содир бўлган. Бу вақтда юк ташувчилар касаба уюшмаси аъзолари компания раҳбарияти билан музокара талаб қилиб намойиш ўтказаётган эди.

Полиция маълумотига кўра, 40 ёшли ҳайдовчи йўлни тўсиб турган одамларни айланиб ўтмоқчи бўлган ва шу пайтда 2,5 тонналик юк машинаси одамларни уриб юборган. Ҳодиса жойида у қўлга олинган ва унга оғир тан жароҳати етказиш айби билан иш очилган.

Жароҳат олганлардан бири 50 ёшли эркак юрак уриши тўхташи ҳолатида шифохонага олиб кетилган, аммо у вафот этган. Қолган икки киши енгил ва ўртача жароҳат олган.

Шу куни яна бир алоҳида ҳолатда касаба уюшмасига тегишли автомобиль полиция тўсиқларига урилиб кетган ва оқибатда бир полициячи ҳам жароҳат олган.

Ҳозирда Жанубий Корея полицияси воқеада ҳайдовчининг қасддан ҳаракат қилган-қилмаганини текширмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея юк машинаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг