Совуқ қурол билан боғлиқ қоидабузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди
Жамият
−
20 Апрель 3147 1 дақиқа
Ўзбекистонда совуқ қуролга оид қоидабузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди. Бу ҳақда жорий йил 17 апрель куни қабул қилинган “Ҳуқуқбузарликларнинг барвакт олдини олиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунда сўз боради.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан касбий, спорт фаолияти ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ ҳолларда, жамоат жойларида очиқ ҳолда олиб юриш, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такроран содир этилган бўлса, БҲМ нинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Шунингдек, “Қурол тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, болаларга нисбатан зўравонлик содир этганларга фуқаровий қуролни сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқи ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида чекланганда, қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб қўйиш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилиши белгиланди.
Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Live
Барчаси