ҲАМАС қуролларининг бир қисмини топширишга тайёр

Олам

image

ҲАМАС гуруҳи АҚШ Президенти Дональд Трамп раҳбарлигида ташкил этилган Фаластин маъмурий қўмитасига қуролларининг бир қисмини топширишга тайёр. Бу ҳақда гуруҳнинг икки вакилига таяниб, “The New York Times” хабар берди.

Манбаларнинг сўзларига кўра, ҲАМАС Ғазо секторидаги полиция ва бошқа ички хавфсизлик хизматларига тегишли бўлган минглаб автоматлар ва бошқа қуролларни топширишга тайёр. Нашрнинг қайд этишича, бундай қадам шу пайтгача ўз қуролларини топширишни оммавий равишда рад этиб келган ҲАМАС томонидан сезиларли ён бериш бўлади.

Расмий шахсларнинг билдиришича, ҲАМАС ушбу қуролларни Ғазо секторини бошқариш учун Трамп раҳбарлигидаги халқаро ташкилот – Тинчлик кенгаши томонидан тузилган Фаластин маъмурий қўмитасига топширишга тайёр. Бироқ бу таклиф Исроил илгари талаб қилганидек ҲАМАСнинг тўлиқ қуролсизланишини ва Ғазонинг демилитаризация қилинишини англатмайди.

Шу билан бирга, экспертларнинг айтишича, ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти ихтиёрида полицияга қараганда анча кўп қурол-яроғ, жумладан, ўн минглаб автоматлар ва танкка қарши ракеталар мавжуд.

“Эҳтимол, ҲАМАС шунчаки Трампнинг тинчлик режасини рад этишдан қочишга ҳаракат қилаётгандир. Аммо агар улар полиция қуролларини топширишга рози бўлишса, бу қолган қуроллар бўйича кейинги музокаралар учун эшик очиши мумкин”, дейди таҳлилчилардан бири.

Ғазодаги ҲАМАС ҳукумати полиция ва ички хавфсизлик хизматларини назорат қилиши тушунтирилган. ҲАМАС таклифида полициядан ташқари айнан қайси хизматлар қуролларини топширишига аниқлик киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2023 йил октябрь ойидаги эскалация бошидан 2025 йил декабрига қадар Ғазо секторида ҳар куни тахминан 50 нафар аёл ва қиз бола ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг