Россия Ўзбекистон билан савдони 14 миллиард доллардан оширмоқчи

Олам

image

2026 йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 22 фоизга ошиб, 14 миллиард долларни ташкил этиши мумкин. Бу ҳақда Россия Бош вазирининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров бугун, 20 апрель куни Тошкентда очилган “Иннопром. Марказий Осиё” олтинчи халқаро саноат кўргазмасида маълум қилди. 

Унинг қайд этишича, 2025 йил якунларига кўра, икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми 12 фоиздан ошиб, 11,5 миллиард долларга етган. 

“Жорий йилда ҳам ижобий динамика сақланиб қолмоқда, бу бизга 2026 йил охиригача 14 миллиард доллар даражасига эришишга умид қилиш имконини беради”, дейди у.

Мантуровнинг сўзларига кўра, саноат, энергетика, транспорт ва логистика, агросаноат ва бошқа кўплаб соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фаол ишлар қўшимча ишонч бағишлайди.

“Бизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз ишлаб чиқариш кооперациясини кенгайтириш, таъминот занжирларининг барқарорлигини ошириш, шунингдек, ўзаро ҳамкорликнинг янги нуқталари ва форматларини доимий равишда излашга қаратилган”, дейди Россия Федерацияси Бош вазирининг биринчи ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, 13 апрель куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Россияга бориб, мавқедоши Михаил Мишустин билан учрашди ва икки мамлакат Ҳукуматларининг Қўшма комиссия йиғилишида иштирок этди.

Учрашувда 2025 йил якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш 13 миллиард доллардан ошиб, 2026 йилнинг дастлабки 2 ойи давомида савдо ҳажми яна 30 фоизга ўсгани айтилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия Денис Мантуров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг