Қорақалпоғистонда ЙТҲга учраган ҳайдовчи машина салонида қолиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
19 Апрель 10514 1 дақиқа
Қорақалпоғистон Республикаси ФВБ қутқарувчилари ЙТҲга учраган ҳайдовчига ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Ҳодиса кеча, 18 апрель куни Нукус шаҳридаги автомобиль йўлларидан бирида содир бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи автомобил салонида қисилиб қолган. ФВБ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус техника ёрдамида жабрланувчини шикастланган транспорт воситасидан соғ-омон чиқариб олган.
Шифокорларга кўра, ҳайдовчи жиддий тан жароҳатлари олмаган ва ҳозирда унинг аҳволи яхши.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Денов туманида Cobalt автомобили каналга тушиб кетганди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.
Live
Барчаси