Бухорода маст ҳайдовчи ёш болани уриб кетди (видео)
3-саҳифа
−
19 Апрель 9123 1 дақиқа
Жорий йилнинг 15 апрель куни Бухоро шаҳрида маст ҳолда автомобиль бошқарган ҳайдовчи ЙҲТ содир қилиб, 5 ёшли болани уриб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 15 апрель куни соат тахминан 20:50 да Бухоро шаҳрида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро ўз бошқарувида бўлган Chery русумли автомобилда йўл транспорт ҳодисасини содир қилиб, пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган фуқароларга йўл бериб турган Lacetti русумли машинанинг орқа қисмига бориб урилган. Қолаверса, ҳайдовчи 2021 йилда туғилган пиёдани ҳам машинанинг олд қисми билан уриб юборган.
Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида Chery русумли автомобил ҳайдовчиси спиртли ичимлик таъсирида автомобил бошқаргани аниқланиб, унинг мастлик ҳолати тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси