Киевда 58 ёшли эркак отишма уюштирди. 5 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Бугун, 18 апрель куни Украина пойтахти Киевнинг Голосеев туманида номаълум шахс одамларга қарата ўт очди ва “Велмарт” супермаркетида бир неча кишини гаровда ушлаб турди. Бу ҳақда шаҳар мэри Виталий Кличко маълум қилди.

Украина ОАВлари жиноятчининг қурбонлари камида тўрт киши, жумладан 18 ёшли қиз бўлганини хабар қилмоқда. “КОРД” махсус бўлинмаси ходимлари у билан музокара олиб боришга ҳаракат қилган, бироқ улар муваффақиятсиз тугаган. Шундан сўнг бинони штурм қилиш бошланган. Воқеа жойига Ички ишлар вазири Игорь Клименко етиб борган. Маҳаллий вақт билан соат 18:12 да у жиноятчи йўқ қилинганини маълум қилган. Гаровга олинганлар супермаркетдан олиб чиқилган.

“Украинская правда” маълумотларига кўра, гумонланувчининг исми Дмитрий Васильченков. У 1968 йилда Москвада туғилган ва Украина фуқаролигига эга. Аввал Донецк вилоятининг Бахмут шаҳрида, кейин эса Киевнинг Голосеев туманида яшаган.

Украина Президенти Владимир Зеленский соат 18:30 ҳолатига кўра, беш киши ҳалок бўлгани ва 10 киши яраланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тўрт нафар гаровга олинган шахс қутқарилган. У қурбонларнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, содир бўлган воқеа ҳолатлари аниқланаётганини таъкидлаган.

“Биз тезкор тергов ўтказилишига умид қиламиз. Миллий полиция ва Украина Хавфсизлик хизмати терговчилари ишламоқда. Мен Ички ишлар вазири ва Украина Миллий полицияси раҳбарига ушбу иш бўйича жамиятга барча текширилган маълумотларни тақдим этиш бўйича топшириқ бердим”, дейди Зеленский.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Украина отишма Киев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг