“Ҳақиқийси бизда”. Лукашенко АҚШда демократия йўқлигини айтди

Олам

image

Беларусь резиденти Александр Лукашенко АҚШдаги демократия ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳақида кескин фикр билдирди. Бу ҳақда у RT телеканали бошловчиси Рик Санчесга берган интервьюсида сўз очди.

Беларусь фуқароси АҚШнинг дунёнинг турли нуқталаридаги ҳаракатларини кескин танқид қилган.

“Сизлар фақат қандайдир демократия ва инсон ҳуқуқлари ҳақида гапирасиз – буларнинг ҳаммаси шунчаки сафсата. Сизнинг Венесуэладаги сиёсатингиз, Кубага бўлаётган таҳдидлар, Яқин Шарқдаги уруш ва бошқа ҳаракатларингиз сизларнинг ҳақиқий диктатор эканингиздан далолат беради. Сизлар ҳеч қандай демократ эмассиз”, дейди Лукашенко.

Шунингдек, у Эроннинг Миноб шаҳридаги мактабда юз берган ва 175 киши ҳалок бўлган фожиани эслатиб ўтган.

“Қайси инсон ҳуқуқлари ҳақида гапиряпсиз? Агар сиз инсон ҳуқуқлари тарафдори бўлсангиз, унда инсонга энг асосий ҳуқуқни – яшаш ҳуқуқини амалга оширишга имкон беринг”, дейди Лукашенко.

Унинг таъкидлашича, инсон ҳуқуқлари ҳақидаги гаплар фақат сўзлигича қолмоқда.

“Бизда, мен буни анча олдин айтганман, ҳали демократияни ўрганишингизга тўғри келади! Бизда бу демократия сизникидан юз марта кўпроқ. Ҳақиқий демократия – ҳақиқий инсон ҳуқуқлари бизда”, дея қўшимча қилган у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Лукашенко Бирлашган Миллатлар Ташкилотини кераксиз ташкилот деб атаган эди. Шу билан бирга, у ҳозирги кунда дунё давлатларининг барчасини бирлаштира оладиган БМТга ўхшаш бошқа халқаро ташкилот йўқлигини ҳам қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Александр Лукашенко демократия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг