1 июлдан электр, газ, сув ва канализацияга уланиш учун техник шарт олиш енгиллашади

Жамият

image

Қурилиш қилаётганларга электр, газ, сув ва канализацияга уланишда 1 юлдан бошлаб енгиллик берилади. Бу ҳақда бугун, 14 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган уй-жой қурилиши ва урбанизация соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида айтилди. 

Қайд этилишича, ўтган йили қурилиш билан боғлиқ 2 миллион 600 мингдан зиёд аризанинг учдан бири рад этилган.  

“Масъуллар “Камчилиги учун қайтардик”,  деб айтади.  Лекин ичига кириб таҳлил қилса,  масала кўп.  Ҳамма билиб,  билмаганга олади,  аслида,  бу – коррупсия!  Бунга чек қўйишнинг бирдан бир йўли – рақамлаштириш ва сунъий интеллект”, дейди давлат раҳбари.  

Аҳоли ва тадбиркорлар қурилиш қилиш учун аввал лойиҳалашга рухсат олишга, кейин архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқишга алоҳида-алоҳида ариза бериб, ойлаб вақт сарфлаётгани танқид қилинди. 

Тошкент шаҳрида 2 та хизматни бир босқичда кўриб чиқиш йўлга қўйилгани учун ҳужжатларни келишиш вақти 3-4 карра камайган. Ушбу тажрибани 1 июлдан бошлаб, республиканинг барча ҳудудларида жорий қилиш топширилди.  

Ҳозирда электр, газ, сув ва канализацияга уланиш бўйича техник шарт олиш учун ҳам ҳар бир коммунал идорага алоҳида мурожаат қилиш керак. 1 июлдан битта ариза ва битта тўлов билан барча коммунал тармоқларга техник шарт олиш имконини яратиш вазифаси қўйилди.


Мақола муаллифи

Теглар

видеоселектор Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг