Ойдан кейинги “бекат” Марсми? NASA’нинг Artemis миссияси нега муҳим?
Олам
−
04 Апрель 1771 4 дақиқа
Жорий йилнинг 2 апрель куни NASA тўрт нафар астронавтни Ойга олиб борадиган Artemis II миссиясини учирди. Ернинг энг яқин қўшниси – Ой атрофида амалга ошириладиган бу саёҳат билан келажакда Ойга қўниш ва натижада у ерда база барпо этиш мақсад қилинмоқда.
NASA’нинг Artemis дастури йиллар давомида олиб борилган ишлар учун бугунгача тахминан 93 миллиард АҚШ доллари сарфланган. 54 йил олдин Америка Apollo миссияси билан Ой юзига биринчи инсонларни олиб чиқиб, тарихга кирган эди. Кўпчиликда жами олти бор парвоз амалга оширилгач, Ой космосда бажариладиган вазифалар рўйхатидан бутунлай чиқарилган деб ҳисобланаётган эди. Хўш, АҚШ нима учун Ойга қайтишга шу қадар кўп вақт, куч ва пул сарфламоқда?
Қимматли ресурслар
Ой юзаси қуруқ, чангли ва жуда чўкма кўриниши мумкин, лекин вазият асло кўринганидек эмас. Табиат тарихи музейининг сайёралар бўйича олими, профессор Сара Руссел Ойдаги элементлар Ерда мавжуд бўлган элементлар билан бир хил эканини айтган.
“Масалан, Ерда жуда кам учрайдиган ноёб ер элементлари бор ва Ойда уларнинг зич жойлашган баъзи ҳудудлари бор”, дейди профессор.
Шунингдек, темир ва титан каби металлар, суперўтказувчилар, тиббиётда ишлатиладиган моддалардан тортиб, ҳар хил соҳаларда қўлланиладиган гелий ҳам мавжуд. Лекин бу ресурслардан ҳам кўпроқ жозибали ресурс ҳайратланарли даражада сувдир.
“Баъзи минералларда сув мустаҳкам сақланиб қолган ва Ойнинг қутб ҳудудларида ҳам етарли миқдорда сув мавжуд”, дейди у.
Қолаверса, профессор Руссел Ойда доимий сояда қоладиган кратерлар мавжудлигини ва у ерда муз тўпланиши мумкинлигини ҳам таъкидлаган. Ойда яшамоқчи бўлган инсон учун сув эҳтиёжи ҳаётий аҳамиятга эга. Сув нафақат ичимлик муаммосини ҳал қилади, балки астронавтларнинг нафас олиш учун гидроген ва кислородга ажратилиши мумкин. Ҳатто, космик кемалар учун ёқилғи ҳам ишлаб чиқарилиши мумкин.
Космосда ҳукмронлик мусобақаси
Американинг 1960-1970 йиллардаги Apollo миссиялари Совет Иттифоқи билан космосда устунлик ўрнатиш мусобақасидаги қадамлар эди. Бу сафарги рақиб эса – Хитой. Хитой космос дастурида тезкор ривожланишларни амалга оширмоқда. Улар Ойга роботлар ва транспорт воситаларини туширишга муваффақ бўлган. 2030 йилгача Ойга инсон сафарини ҳам амалга оширишни мақсад қилмоқда. Ойгача мамлакат байроғини ўрнатиш муҳим аҳамиятга эга, лекин байроқни қаерга қўйиш ҳақиқатан ҳам муҳим. АҚШ ва Хитой иккаласи ҳам энг бой ресурсларга эга ҳудудларга киришни хоҳлайди. Бу эса энг яхши ҳудудларни эгаллаш демакдир. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1967 йилдаги Космос шартномаси ҳеч бир мамлакат Ойга эгалик қила олмаслигини белгилаб берган. Лекин Ойда мавжуд ресурслар масаласида вазият бу қадар содда эмас.
“Космос шартномаси туфайли бир ҳудудга эгалик қила олмасангиз ҳам ҳеч ким аралаша олмайдиган жойларда фаолият олиб боришингиз мумкин. Ҳозирги энг муҳим нарса ўз ҳудудингизни эгаллашга ҳаракат қилишдир. Сизга эгалик ҳуқуқи берилмайди, лекин ҳудуддан фойдаланишингиз мумкин. Шунингдек, агар ўша ерга етиб борсангиз, хоҳлаганингизча қолишингиз мумкин бўлади”, дейди биринчи британиялик астронавт, доктор Ҳелен Шарман.
NASA кўзини Марсга ҳам тиккан ва 2030 йилгача қизил сайёрага инсон юборишни мақсад қилган. Енгиб ўтиш керак бўлган технологик тўсиқларни ҳисобга олсак, бу жуда баҳсга бой режа ҳисобланади. Аммо қачондир бу мақсад учун ҳаракатни бир жойдан бошлаш керак ва АҚШ бу жойнинг Ой эканлигига қарор қилган. Лондондаги Илмий музейнинг космос бўлими раҳбари Либби Жаксон Ойга бориш, у ерда узоқ вақт қолиш, бошқа бир сайёрада қандай яшаш, ишлашни ўрганиш учун анча хавфсиз, арзон ва осон тест майдони бўла олишини айтган. Ой базасида NASA астронавтлар учун зарур бўлган ҳаво ва сувни таъминлаш технологиясини мукаммаллаштириши мумкин. Шунингдек, одамларни ҳаддан ташқари ҳарорат ва хавфли космик нурланишдан ҳимоя қилиш учун энергия ишлаб чиқариш ва яшаш жойларини қуриш усулларини топишлари лозим бўлади.
Жаксон буларнинг барчаси Марсда биринчи марта синалганда ва муаммо юзага келганда фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган технологиялар Ойда синаш эса анча хавфсиз ва анча осон кечишини айтган.
Очлишни кутаётган сирлар
Олимлар Ойга оид бўлган манбаларга тезроқ эришишни сабрсизлик билан кутмоқда.
Apollo астронавтларининг олиб келган тошлари, Ой ҳақидаги билимларни тубдан ўзгартирган. Профессор Сара Руссел Марс катталигидаги бир жисм Ерни уриши ва ажралиб чиққан бўлаклар Ойни ҳосил қилгани ҳақида айтилганини маълум қилган. Бироқ Руссел, кашф этилиши керак бўлган кўп нарсалар борлигини таъкидлайди.
Ой бир вақтлар Ернинг бир қисми бўлганлиги сабабли, сайёранинг 4,5 миллиард йиллик тарихини сақлаб қолади. Тош қатламлари ҳаракати, шамол ва ёмғир каби бу ёзувни йўқ қиладиган омиллар мавжуд эмаслиги боис, Ой мукаммал вақт капсуласи сифатида ҳам қаралиши мумкин. Шунингдек, Руссел Ой Ернинг ажойиб архиви эканини айтган. У Ойнинг бошқа бир ҳудудидан олиб келинадиган янги тошлар тўплами ажойиб коллекция бўлишини айтган.
Live
БарчасиИмконим бўлса, нефтни олардим – Трамп
06 Апрель
Сергелида автобус ёниб кетди
06 Апрель