InfinBANK ходими мижозни ўлдириб, жасадни каналга ташлаб юборди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда InfinBANK ходими мижозини ўлдириб, унинг жасадини каналга ташлаб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди. 

Унинг билдиришича, жорий йилнинг 31 март куни соат 08:14 ларда Ўзбекистон тумани, “Афғон” МФЙ, Абдураҳмон Жомий қишлоғида яшовчи фуқаро Х.З. вилоят ИИБ Навбатчилик қисмининг “102” қисқа рақамига мурожаат қилиб, жияни Э.С. жорий йилнинг 30 март куни Қўқон шаҳридаги “Infin bank” АТБ Қўқон филиалига шартнома тузиш учун бориб, қайтиб келмаганлигини маълум қилган.

Мазкур хабарга асосан ҳодиса жойи тезкор-тергов гуруҳи томонидан мутахассислар иштирокида кўздан кечирилиб, тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Терговга қадар текширув давомида “Infin bank” АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. иқрорлик кўрсатуви бериб, унда бедарак йўқолган С.Э. жорий йил 30 март куни акция доирасида автомашина учун кредит олиш мақсадида филиалга келгани, у билан филиалда ўзаро тортишиб қолгани, соат 13:00 ларга қадар у билан бирга бўлиб, сўнг унинг Tracker русумли автомашинасида ўзаро гаплашиб олиш учун йўлга чиқиб, Ўзбекистон тумани, “Тараққиёт” МФЙ ҳудудига борганини маълум қилган.  Ушбу жойда ўзаро жанжаллашган, жанжал давомида А.Т. ёнида бўлган ошхона пичоғи билан автомашина ичида фуқаро С.Э. нинг бўйин соҳасига бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган. У С.Э. нинг мурдасини автомашина ичида қолдириб, иш жойига қайтиб борган ва соат 19:00 ларга қадар ишда бўлиб, ишдан сўнг автомашинасида Катта Фарғона каналининг Ўзбекистон туманидаги “Тўлаш” маҳалласидан оқиб ўтган қисмига бориб, С.Э. нинг мурдасини каналга ташлаб юборган. Шундан сўнг автомашинасини Қўқон шаҳри, “Давронбек” МФЙ, Бурчилик кўчасига бошқариб бориб, жиноятини яшириш мақсадида автомашинасини нам салфетка ёрдамида тозалаб, қон доғи билан ифлосланган ошхона пичоғи, автомашина полиги, нам салфеткаларни йўл бўйидаги чакалакзорга ташлаб юборган.

Ҳозирда ФВВнинг Фарғона вилоят бошқармаси мутахассислари иштирокида жабрланувчи С.Э. нинг мурдасини қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро А.Т. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура жасад мижоз InfinBANK

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг