Ҳусанов “Сити”да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўз клубида март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Ўзбекистонлик ҳимоячимиз жамоадошлари Родри ва Жереми Доку билан бўлган рақобатда устун келиб, оммавий овоз бериш жараёнида мутлақ ғалаба қозонди. Ҳусанов март ойи давомида ажойиб ўйин кўрсатди ва ўзининг фидокорона, фаол ҳимоя услуби билан “Сити” мухлисларининг ҳақиқий ёқимтойига айланди. Бу унинг 2024 йил ҳисобидан январь ойидаги муваффақиятидан кейинги шундай иккинчи совринидир. “Манчестер Сити”нинг барча ходимлари номидан Қодирни ушбу ютуқ билан табриклаймиз”, дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов ушбу ойда “Манчестер Cити” сафида учта мусобақа доирасида олтита учрашувда майдонга тушди. Ҳозирда “шаҳарликлар” АПЛ жадвалида 61 очко жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турибди.

Жорий йилнинг 22 март куни Лондондаги “Уэмбли” стадионида “Арсенал” ва “Манчестер Сити” жамоалари Англия Лига кубоги финал баҳси бўлиб ўтди. “Арсенал”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган “Манчестер Сити” тўққизинчи бор Англия Лига кубоги соҳиби бўлди. Абдуқодир Ҳусанов эса жамоси билан илк совринини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Cити” сафида февраль ойининг энг яхши футболчи деб топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдуқодир Ҳусанов Манчестер Cити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг