Tracker одамларни босиб кетиши бўйича жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 27 ёшли эркак Tracker билан собиқ турмуш ўртоғи ва унинг танишларни уриб кетгани ҳақида хабар берилган. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

“Фуқаролар ўртасида ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжал келиб чиққанлиги, жанжал якунланиш арафасида турганда, тўрт нафар фуқаро ҳаракатланаётган вақтида Tracker русумли автомобилда ҳайдовчи келиб, тўрт нафар фуқарони уриб юборган ҳолати аниқланган”, дейди Юнусобод тумани ИИО ФМБ терговчиси Акобир Ёқубов.

Билдирилишича, содир бўлган жойдан керакли далилий ашёлар расмийлаштириб олинган. Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) ҳамда 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят қўзатилган. Тергов ҳаракатлари тўлиқ ва холис олиб борилиб, қонуний қарор қабул қилиши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида велосипедчи ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Юнусобод Tracker Қасддан одам ўлдириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг