Бангладешда автобус дарёга қулаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Бангладеш марказида йўловчи автобуси Падма дарёсига қулаши оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “The Daily Star” хабар берди.

Маълум бўлишича, йўловчиларни олиб кетаётган автобус паромга чиқаётганда, дарёга қулаб тушган. Унда тахминан 40 киши бўлган. 11 йўловчи қирғоққа мустақил равишда чиқишга муваффақ бўлган.

Қутқарувчилар автобусни бахтсиз ҳодисадан олти соат ўтгач, дарё ўзанидан олиб чиқишган. Бангладеш ёнғин хизмати ва фуқаролик мудофааси маълумотларига кўра, автобус ичидан 23 кишининг жасади топилган. Улардан 11 нафари аёл, 7 нафари эркак ва 5 нафари болалар бўлганлиги аниқланган.

Туман маъмурияти бахтсиз ҳодиса сабабини текшириш учун 5 кишидан иборат қўмита тузган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Колумбияда аскарларни олиб кетаётган ҳарбий самолёт ҳалокатга учраб, 66 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Бангладеш бахтсиз ҳодиса йўловчи автобуси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг