Ўзбекистонда паспортсиз нақд валюта олиш чегараси оширилиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистонда 500 долларгача нақд валютани банкка паспорт тақдим этмасдан олишга рухсат берилиши мумкин. Бу ҳақда Марказий банкнинг бугун, 25 март куни эълон қилинган “Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги лойиҳасида сўз боради.

Унга кўра, тижорат банклари эквиваленти 500 АҚШ долларидан ошган миқдорда чет эл валютасини сотиб олаётган жисмоний шахсларни лозим даражада текширишини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда. Амалда бу чегара 100 АҚШ долларига тенг.

Бундан ташқари, яна бир ҳолатда мижозни лозим даражада текшириш (амалда – идентикация қилиш) талабига ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда.

Амалда базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари (ҳозирда 206 мл сўм)га тенг ёки ундан ошган суммада банк ҳисобварағини очмасдан ёки ҳисобварақдан фойдаланмасдан операцияларни амалга оширишда банк мижознинг шахсига аниқлик киритиши керак. Муҳокамага қўйилган лойиҳада бу борада 175 млн сўмлик қатъий чегарани ўрнатиш кўзда тутилган.

Лойиҳа бўйича жамоатчилик муҳокамаси жорий йил 4 апрелгача давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар банк валюта

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг