Афғонистондан Сурхондарёга 1 кг опий олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, Афғонистон фуқароси WhatsApp орқали алоқага чиқиб, 1 кг опий гиёҳвандлик моддасини 10 минг АҚШ долларига сотишга келишган. Улар моддани Ўзбекистонга ноқонуний равишда олиб киришни режалаштирган.

Тезкор маълумотларга кўра, 2001 йилда туғилган шахс гиёҳвандлик воситасини юк машиналари учун мўлжалланган домкрат ичига яширган ҳолда чегарадан олиб ўтишга уринган.

12 март куни соат тахминан 07:00 да “Камаз” русумли юк машинаси ҳайдовчиси чегара ҳудудидан ўтаётган пайтда ушбу мослама Ўзбекистон ҳудудида қолдирилиши режалаштирилгани аниқланган.

Куннинг иккинчи ярмида домкрат белгиланган шахсга топширилаётган пайтда тезкор ходимлар томонидан, холислар иштирокида текширилган.

Кўздан кечириш жараёнида домкрат ичидан сариқ скотчга ўралган, ўткир ҳидли, умумий оғирлиги 1 кг 93 грамм бўлган, тахминан 4372 дозага тенг опий гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида 10 минг АҚШ долларини олаётган Афғонистон фуқароси ҳам Термиз туманидаги халқаро бозор ҳудудида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида электр таъминотига масъул идора ходими наркотик сотаётганда ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Сурхондарё опий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг