Колумбияда футболчи ўйин пайтида ҳушини йўқотиб вафот этди

Спорт

image

Колумбияда “Мильонариос” клубининг 18 ёшли футболчиси Сантьяго Кастрильон ўйин пайтида ҳушини йўқотганидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Хабар қилинишича, футболчи 20 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасидаги турнир учрашуви пайтида ҳушидан кетган. Унга дарҳол жамоа шифокорлари томонидан ёрдам кўрсатилган, шундан сўнг у ихтисослаштирилган шифохонага етказилиб, кардиологлар назоратида даволанган.

“Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, Сантьяго ўзига кела олмади ва шу якшанба куни оиласи, жамоадошлари ва дўстлари қуршовида вафот этди”, дейилади баёнотда.

18 ёшли Кастрильон шу йилнинг январь ойида Боготада бўлиб ўтган Колумбия-U19 миллий терма жамоасининг йиғинларига чақирилган. Футболчи “Мильонариос”нинг асосий жамоаси сафида майдонга тушмаган бўлса-да, бир неча бор ўйин қайдномаларига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эронда ёшлар терма жамоасининг 19 ёшли курашчиси Солиҳ Муҳаммадийга нисбатан ўлим ҳукми ижро этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Колумбия Мильонариос Сантьяго Кастрильон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг