Суюлтирилган табиий газ экспорти минимал даражага тушди
Олам
−
23 Март 4938 2 дақиқа
Жаҳонда суюлтирилган табиий газ (СТГ) экспорти сўнгги олти ой ичида энг паст даражага тушди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Қайд этилишича, “Kpler” кемаларни кузатиш хизмати маълумотлари таҳлили шуни кўрсатадики, сўнгги 10 кун ичида жаҳон бозорида СТГ жўнатишнинг ўртача ҳажми 1,1 миллион тоннагача камайган – бу 2025 йил сентябридан бери энг паст кўрсаткичдир.
Пасайиш асосан Қатар ва камроқ даражада БААдаги вазият билан боғлиқ. Иккала давлат ҳам ёқилғини Ҳормуз бўғози орқали етказиб беради, у ерда Эрон томонидан бўлаётган таҳдидлар сабабли ҳаракат деярли бутунлай тўхтаган. Март ойи бошида Қатар Эрон зарбаларидан сўнг дунёдаги энг йирик СТГ етказиб берувчиси бўлган Рас-Лаффан заводини ёпишга мажбур бўлди. Яна бир ҳужум 18 март куни содир бўлди, оқибатда 14 та ишлаб чиқариш линиясидан иккитаси шикастланди, уларни таъмирлаш учун йиллар керак бўлади.
Сўнгги бир йил ичида жаҳонда СТГ ишлаб чиқариш асосан АҚШ ва Канададаги янги лойиҳалар ҳисобига доимий равишда ўсиб бораётган эди. Бироқ ҳозирда Қатар СТГ етказиб бериши тўхтагани ва жаҳон СТГ ҳажмининг қарийб 20 фоизи ўтадиган Ҳормуз бўғози амалда ёпилгани сабабли бу ўсиш тўхтаб қолди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Теҳрон АҚШнинг мамлакат соҳилларида ёки оролларида қуруқликдаги операцияси бошланган тақдирда Форс кўрфазидаги барча денгиз йўлларини миналаб ташлаш билан таҳдид қилган эди.
Live
БарчасиИсроил Байрутга зарба бермоқда
05 Апрель