Тошкент аэропортида 410 гр тиллани ички аъзоларига яширганлар ушланди
3-саҳифа
−
14 Март 3531 1 дақиқа
Тошкент халқаро аэропортида 410 гр тиллани ички аъзоларига яшириб чет элга олиб чиқишга уринганлар қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, 2 нафар йўловчи Тошкент халқаро аэропортида Истанбулга парвози олдидан безовталанган. “Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда шахсий кўрик ўтказган. Натижада аёллардан бири 252 гр оғирликдаги, иккинчиси эса 158 гр оғирликдаги тилла тақинчоқларни жинсий аъзоларига яширган ҳолда олиб чиқишга урингани фош бўлган.
Бундан ташқари, уларнинг қўл сумкаларида ҳам божхона назоратига тақдим қилинмаган 64 гр оғирликдаги заргарлик буюмлари борлиги аниқланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур заргарлик буюмларининг жами қиймати 720 млн сўмни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи шахс 62 950 долларга платина сотаётганда қўлга олинган эди.
Live
БарчасиБлогер “Real Sanjik” иши судга оширилди
08 Апрель