АҚШ ва Исроил ҳужумлари: Эронда ярадорлар 15 мингдан ошди
Олам
−
10 Март 2494 1 дақиқа
АҚШ ва Исроилнинг Эронга уюштирган ҳужумлари оқибатида 15 мингдан ортиқ киши жабрланди. Бу ҳақда Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, “Tasnim” хабар берди.
“АҚШ ва Исроил томонидан (28 февралда) мажбуран бошланган урушдан бери мамлакатимиз фуқароларидан 15 мингдан ортиқ киши жароҳат олди”, дейилади баёнотда.
Вазирлик маълумотларига кўра, ушбу шахслардан 12 495 нафари даволаниб, шифохонадан жавоб берилган, яна 1682 киши ҳамон стационар шароитда қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Исроилни кассетали ўқ-дорилар билан жиҳозланган ракеталар орқали ўққа тутганди. Ҳужум оқибатида Исроилнинг марказий қисмида бир киши ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳатланган.
8 март ҳолатига кўра, Исроилда Эрон зарбалари оқибатида 11 киши ҳалок бўлган. Эронда эса мустақил баҳолашларга кўра, Исроил ва АҚШ ҳужумлари қурбонлари сони 1200 кишидан ошган.
Live
БарчасиИсроил Байрутга зарба бермоқда
05 Апрель