Пентагон шокда: Пекин ядровий зарбага яширинча тайёргарлик кўрмоқда – ОАВ

Олам

image

Хитой, эҳтимол, мақсадли равишда кенг кўламли ядровий урушга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда “The Washington Post” газетаси хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Пекин нафақат ўз ядровий салоҳиятини жадал суръатлар билан оширмоқда, балки махфий ерости синовларини ўтказиш орқали уни яширинча реал жанговар шайлик ҳолатига ўтказмоқда.

“Хитой ядровий арсенални тийиб туриш учун эмас, балки ядровий уруш олиб бориш учун яратаётганга ўхшайди”, дейди материал муаллифи, “Мерос” жамғармаси ҳузуридаги Эллисон миллий хавфсизлик маркази катта илмий ходими Роберт Питерс.

Нашрнинг қайд этишича, бу хулоса Лобнор полигонидаги ўта кичик қувватли портлашлар серияси билан тасдиқланмоқда. АҚШ дипломатлари Пекин сейсмик мониторинг самарадорлигини пасайтириш ва тайёргарликни бутун дунёдан яшириш учун ер ости бўшлиқларидан фойдаланган ҳолда, бу ядровий синовларни қасддан ниқоблаётганига ишончи комил.

“Синов ўта критик бўлгани ва энергия ажралиб чиққани сейсмик графиклардан мутлақо аён”, дейди АҚШ Давлат котибининг қурол-яроғ назорати ва тарқатмаслик бўйича ёрдамчиси Кристофер Йив.

Унинг сўзларига кўра, шундай ҳодисалардан бири 2020 йилдаёқ қайд этилган, бироқ Хитой ҳақиқатни яширишда давом этмоқда ва халқаро инспекторларни киритишдан бош тортмоқда. Бу маълумотни аввалроқ Сенатнинг разведка бўйича махсус қўмитаси раиси Том Коттон ҳам Марказий разведка бошқармасининг (МРБ) махфий маълумотларига таяниб тасдиқлаган.

Газетанинг урғу беришича, ҳозирги Хитой энди совуқ уруш давридаги арсенал билан қаноатланмаяпти. Бугунги кунда Пекин қитъалараро баллистик ракеталар учун АҚШдагидан кўра кўпроқ шахталар қурмоқда ва Япониядан тортиб Гуам ҳамда Австралиягача зарба беришга қодир кучларни шакллантирмоқда. Америкалик таҳлилчиларнинг фикрича, Хитой нафақат қўрқитишга, балки гипотетик ядровий можарода ҳақиқатда ғалаба қозонишга тайёрланаётган бир шароитда, АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти зудлик билан ўз ҳарбий доктринасини қайта кўриб чиқиши ва энг ёмон сценарийга тайёр бўлиши зарур.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Президенти Эммануэль Макрон Британия соҳилларига яқин Бретань ҳудудидаги баллистик ракета ташувчи сувости кемалари базасидан туриб мамлакат ядровий жанговар каллаклари сонини оширишни буюрганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пентагон Пекин ядровий зарба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг