Нурафшонда 8 тонна қалбаки спиртни сотмоқчи бўлганлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Нурофшон шаҳрида ўз уйида 8 тонна истеъмолга яроқсиз спирт сақлаб келган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбирда уч нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.Х.га 2,4 тонна спиртни 135 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 1,9 тонна спиртни 108 млн сўмга сотаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро М.А.нинг Зангиота тумани, “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонидан яна 6,1 тонна спирт, 130 дона бўш полиэтилен идишлари ва идишларга қуйишда ишлатиладиган бошқа маҳсулотлар топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида ноқонуний алкоголь савдоси билан шуғулланиб келган шахслар аниқлангани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

истеъмолга яроқсиз спирт Нурофшон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг