Янги йил байрамида қор ёғадими?
Бу қизиқ
−
27 Декабрь 7218 3 дақиқа
Ўзгидромет 29 декабрдан 1 январгача кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 29 декабрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 30 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 31 декабрда-1 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 29-30 декабрда 5-10 даража илиқ, 31 декабрда 1 январда 3-8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлаприда ҳаво ўзгарувчан бўлади, 29-31 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 1 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29 декабрда 3-8 даража илиқ, 30 декабрда 5-10 даража илиқ, 31 декабрь-1 январда 2 даража совуқ 3 даража илиққача пасаяди, кундузи 29 декабрда 13-18 даража илиқ, 30-31 декабрда 5-10 даража илиққача пасаяди. 1 январда 7-12 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 29-30 декабрда 5-10 даража илиқ; 31 декабрда 1 январда 3-8 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 29 декабрда ва 1 январда ёғингарчилик кутилмайди. 30-31 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 декабрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ; 30 декабрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 31 декабрда кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ, 1 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 29 декабрда ва 1 январда ёғингарчилик кутилмайди, 30-31 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29-30 декабрда 6-11 даража илиқ, 31 декабрда-1 январда 0-5 даража илиққача пасаяди; кундузи 29 декабрда 14-19 даража илиқ, 30 декабрда-1 январда 7-12 даража илиққача пасаяди.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 29 декабрда ва 1 январда ёғингарчилик кутилмайди, 30 декабрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. 31 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 29 декабрда ва 1 январда 0-5 даража илиқ, 30-31 декабрда 2-7 даража илиқ, кундузи 29 декабрда 10-15 даража илиқ, 30 декабрда-1 январда 3-8 даража илиққача пасаяди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ; 30 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 31 декабрда кечаси ва кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқ, 1 январда ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.