Ғазода 2 йиллик вайроналар остидан 25 кишининг жасади топилди

Олам

image

Бугун, 26 декабрь куни Ғазо секторидаги Хон-Юнус шаҳрида жойлашган бино вайроналари остидан чиқарилган 25 нафар фаластинлик дафн қилинди. Уларнинг орасида болалар va журналистлар ҳам бор. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.

Қайд этилишича, Хон-Юнусда Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган Аль-Эсталь оиласининг 25 нафар аъзоси билан хайрлашув маросими бўлиб ўтган. Қурбонларнинг жасадлари жорий йилнинг 25 декабрь куни вайронага айланган бино остидан чиқариб олинган. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари, жумладан журналист Хиба ал-Абадилники дафн маросими учун “Носир” шифохонаси моргидан олиб чиқилган. Ушбу шифохонада жаноза намози ўқилгач, марҳумлар Хон-Юнус шаҳри қабристонига дафн этилган.

Оила оқсоқолларидан бири Абдулҳамид Аль-Эсталнинг айтишича, уй 2023 йил декабрь ойида бомбардимон қилинган va шундан буён оила ҳалок бўлганларнинг жасадларини чиқариб ололмаган. Унинг сўзларига кўра, зарба пайтида бинода тахминан 60 киши бўлган.

“Аввал 30 нафар қурбоннинг жасади топилган, кеча эса вайроналар остидан яна 25 та жасад чиқариб олинди. Бизнинг оиламиз қарийб 700 кишини йўқотди, улар орасида болалар, журналистлар va шифокорлар бор”, дейди Аль-Эсталь.

Шу билан бирга, Фаластин журналистлари касаба уюшмаси раиси ўринбосари Таҳсин аль-Эсталь Исроил томонидан болалар, аёллар va кексаларни ўз ичига олган 63 кишининг атайлаб ўлдирилишини жиноят деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти “Қуёш чиқиши” (Sunrise) номли лойиҳа ишлаб чиққани ҳақида хабар берилган эди. Унга кўра, Ғазо сектори юқори технологияли қирғоқбўйи мегаполис ва курортга айлантирилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

жасад Ғазо вайрона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг