2026 йилда тартибсизликлар хавфи юқори бўлган давлатлар эълон қилинди

Олам

image

“Bloomberg” нашри келаси йилда фуқаролик тартибсизликлари хавфи юқори бўлиб қолаётган давлатлар рўйхатини эълон қилди. Ундан асосан Африка давлатлари ўрин олган.

Энг юқори хавф Эфиопия, Марказий Африка Республикаси (МАР), Ангола, Гватемала, Конго Республикаси va Малайзияда сақланиб қолмоқда. Нашр маълумотларига кўра, жорий йил январь ойидан буён айнан шу олти давлат “Bloomberg Economics” модели кузатиб бораётган 157 давлат орасида тартибсизликлар хавфининг энг тез ўсишини намоён қилган. Бу кўрсаткич бўйича улар фақат Непал va Мадагаскардан кейин туради. 

Қайд этилишича, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим ҳукмрон коалициядаги бўлинишлар va иқтисодий норозиликлар фонида тобора ортиб бораётган таҳдидларга дуч келмоқда. Сўнгги сайловлардаги мағлубиятлар қўллаб-қувватлаш пасайганини кўрсатмоқда, Иброҳимнинг ўзи эса ёшлар билан боғлиқ хатарларни тан олган. У “ёшларга хос ирода энди аҳамиятсиз эмас”лигини айтган. 

Нашрга кўра, умуман олганда ривожланган va йирик ривожланаётган иқтисодиётлар норозилик намойишлари хавфи борасида нисбатан барқарорроқ. Бироқ айрим мамлакатларда, жумладан АҚШ, Индонезия va Исроилда йил бошидан буён оммавий норозиликлар хавфи ошган va улар хавф даражаси юқори гуруҳда қолмоқда.

2024 йилги иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори, Массачусетс технология институтининг иқтисодчиси Дарон Ажемўғлу демократия глобал инқирозни бошдан кечираётганини, бу жараённинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи эса ёшлар эканини айтмоқда. Нашрга кўра, бу тенденция бутун дунё бўйлаб норозилик намойишларида яққол кўзга ташланмоқда.

Қайд этилишича, тадқиқот 12 ой олдиндан фуқаролик тартибсизликлари хавфини башорат қилувчи машинавий ўрганиш моделига асосланган. Модель институтлар мустаҳкамлиги, демография, макроиқтисодий ҳолат va норозиликлар тарихи каби 50 дан ортиқ омилларни таҳлил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

тартибсизлик фуқаролик тартибсизликлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг