Mobiuz 2025 йилда 7600 дан кўпроқ таянч станцияларини ишга туширди

Бизнес

image

Mobiuz мобил алоқа оператори Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олган кенг кўламли технологик модернизация дастурини амалга оширди.

Рақамли ривожланиш

Якунланаётган 2025 йил Ўзбекистоннинг етакчи мобил алоқа операторларидан бири учун технологик ривожланишда туб бурилиш йили бўлди. Mobiuz республиканинг барча ҳудудларида 900 дан зиёд янги майдончаларда техник объектларини ўрнатди, 7600 дан ортиқ таянч станцияларини ишга туширди.

Энг кўп таянч станциялари Қашқадарё вилояти, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Андижон вилоятлари ва бошқа ҳудудларда ишга туширилди.

Тўлиқ янгиланиш ва 5G

SWAP лойиҳаси доирасида Mobiuz Қорақалпоғистон ва Хоразмда тармоқларини модернизация қилиш учун 30 миллион доллардан ортиқ маблағ йўналтирмоқда. Лойиҳанинг биринчи босқичи натижаларига кўра, Mobiuz ушбу ҳудудларда мобил интернет тезлиги ва тармоқлар барқарорлиги бўйича етакчига айланди. Буни Республика телекоммуникация тармоқларини бошқариш марказининг мустақил радиомониторинги тасдиқлади. Бу ҳудудларда Mobiuz интернети тезлиги 20-33 фоизга, интернет-трафик ҳажми 34-36 фоизга ошди.

Шу йили Mobiuz Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб Фарғона водийси шаҳарларида – Андижон, Наманган, Фарғона ва Қўқонда 5G тармоқларини ишга туширди. Бугунги кунда 300 дан ортиқ янги авлод таянч станциялари абонентларга ишлаш, таълим олиш ва ҳордиқ чиқариш учун юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятини бермоқда.

Ақлли ечимлар, рақамли хизматлар ва ESG лойиҳалари

  • 2025 йилда Mobiuz кўплаб йирик лойиҳаларни амалга оширди ва янги ривожланиш кўрсаткичларига эришди:
  • Mobiuz колл-марказида сунъий интеллектга асосланган Moobina виртуал оператори ишга туширилди;
  • компаниянинг рақамли экотизимидан, шу жумладан Mobiuz мобил иловаси ва бошқа хизматларидан доимий фойдаланувчилар сони 2 миллиондан ошди;
  • SIM-карталарни сотишнинг муқобил каналлари (маркетплейслар ва бошқалар) ишга туширилди;
  • 28 ГГц частотада 5.5G технологиясининг инновацион намойиши амалга оширилди;
  • офисларни автоном ва экологик тоза энергия билан таъминлаш учун қуёш фотоэлектр станцияларини жорий этиш давом эттирилди. Жорий йилда улар Янгийўл, Жиззах ва Гулистон шаҳарларидаги Mobiuz Хизмат кўрсатиш марказларига ўрнатилди.

8 миллион абонент танлови

2025 йил Mobiuz учун улкан ютуқлар йили бўлиб, технологик етакчилик ва рақамли ўзгаришлар бўйича танланган йўлнинг тўғрилигини тасдиқлади. “Инсонларни бирлаштириб, инновациялар билан келажак сари" фалсафасига амал қилган ҳолда, компания нафақат тармоқ инфратузилмасини кенгайтирди ва илғор технологияларни жорий этди, балки замонавий ечимлар одамларнинг ҳақиқий эҳтиёжларига хизмат қиладиган экотизимни яратди.

Бугун 8 миллиондан ортиқ абонент Mobiuz’га нафақат сифатли алоқани, балки Ўзбекистоннинг рақамли келажагини яратиш имкониятини ҳам ишониб топширмоқда. Инфратузилмага киритилган сармоялар, инновацион лойиҳалар ва барқарор ривожланиш – булар Mobiuz мамлакат телекоммуникация соҳасининг келажагини қуриш учун таянч вазифасини ўтайдиган пойдевордир. Компания ўз интилишларига содиқ қолган ҳолда, инсонларни боғлаш ва ҳар бир абонент учун янги имкониятлар яратишни давом эттиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Mobiuz

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг