Ўзбекистон 3 та катта спорт мусобақасига мезбонлик қилади

Спорт

image

Ўзбекистон 2026 йили 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига, 2027 йилда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига, 2029 йилда эса Ёшлар Осиё ўйинларига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаётган мурожаатномасида маълум қилди.

“Энг муҳим ютуқларимиз ҳақида сўз юритганда, азм-у шижоатли спортчиларимизнинг нуфузли халқаро мусобақаларда эришган ғалабаларини мамнуният билан таъкидлаш ўринлидир”, деди Президент. 

 2025 йилда Ўзбекистон миллий терма жамоамиз илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритгани, Жавоҳир Синдоров жаҳон кубогининг энг ёш соҳиби бўлгани алоҳида эътироф етилди.

Шунингдек, 9-17 ёшли шахматчилар ўртасида рапид ва блитс йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатида юртимиз вакиллари 5 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллагани эслаб ўтилди.

Бундан ташқари, ёшлар ўртасидаги Параосиё ўйинларида 125 та олтин, 77 та кумуш ва 52 бронза медалини қўлга киритиб, иштирокчи давлатлар орасида энг юқори натижани қайд этилгани ёдга олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Жаҳон чемпионати Жавоҳир Синдоров 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг