Нигер АҚШ фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлади

Олам

image

Нигер жавоб чораси сифатида АҚШ фуқароларига виза беришни тақиқлади. Бу ҳақда дипломатик манбага таяниб, Нигернинг ANP ахборот агентлиги хабар берди.

“Нигер АҚШнинг барча фуқароларига виза беришни тўлиқ ва қатъий равишда тақиқлайди ҳамда номаълум муддатга АҚШ фуқароларининг ўз ҳудудига киришини ман этади”, дея манба сўзларини келтиради агентлик.

Қайд этилишича, ушбу тақиқ Вашингтоннинг Нигерни фуқароларига мамлакатга кириш учун виза берилмайдиган давлатлар рўйхатига киритиш қарорига жавобан жорий этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй мамлакатга кириши тўлиқ тақиқланган давлатлар рўйхатини кенгайтирганди. Унга Буркина-Фасо, Мали, Нигер, Жанубий Судан, Сурия, Лаос ва Серра-Леоне ҳам қўшилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ виза Нигер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг