Наманганда 7 яшар қариндошини зўрлаган педофилга ҳукм ўқилди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида жорий йилнинг 14 октябрь куни 7 яшар қиз 38 ёшли қариндоши томонидан зўрланганди. Бугун, 24 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судида мазкур ҳолатга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди. Олдин ҳам судланиб, хавфли рецидивист деб топилган 38 ёшли эркак Б.С. суд ҳукмига мувофиқ 7 яшар қизчага нисбатан Жиноят кодексининг 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми, 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми ва 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Шунингдек, Жиноят кодексининг 34-моддаси (рецидив жиноят) 3-қисми “а” бандига асосан Б.С. ўта хавфли рецидивист деб топилди. Б.С. тайинланган жазо муддатининг дастлабки 3 йилини турмада, жазонинг қолган муддатини махсус тартибли колонияларда ўташи белгиланди. 

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Наманган вилоят судининг апелляция/кассация инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил октябрь ойида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган манзил колонияда жазосини ўтаётган 31 ёшли маҳкум қочиб, 3-синфда ўқийдиган қизни зўрлаганди. Декабрда мазкур иш юзасидан ҳам суд бошланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган педофил Янгиқўрғон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг