Kia Sonet Black Edition: услуб сўзлардан кўра кўпроқ маъно касб этганида
Бизнес
−
24 Декабрь 6185 3 дақиқа
Шундай автомобиллар бўладики, улар ўз характерини дарҳол намоён қила олади. Black Edition’нинг янги версияси айнан шундай ҳолатдир: аввалдан таниш, синовдан ўтган Prestige комплектацияси ифодали визуал аксентга эга бўлди ва нафақат қулайлик ва технологияларни, балки таъсирчан, ишончли услубни қадрлайдиганлар автомобилига айланди.
Ҳатто стандарт кўринишда ҳам Kia Sonet замонавий ва нуфузли қиёфага эга. Аниқ йўналишлар, тўғри пропорциялар ва дадил силуэт дарҳол эътиборни ўзига тортадиган кўринишни шакллантиради. Янги махсус серия автомобилнинг асосий ўзига хос хусусияти — қора рангни ажратиб кўрсатиш учун Black Edition деб номланди. Автомобиль ранг палитрасидаги қора ранг — бу нуфуз, нафислик ва ишончли дид рамзи. У ихчам ва таъсирчан бўлиб, ҳар қандай услуб билан уйғунлашади ва замондан ташқарида ҳам ўз аҳамиятини йўқотмайди. Қора автомобиль ҳамиша қудрат, виқор ва нафосат таассуротини қолдиради. Кузов ва 16 дюймли ғилдираклар, радиатор панжараси, молдинг ва рейлинглар, туманга қарши фаралар чети ва ҳатто янги Kia Sonet Black Edition’нинг олд ва орқа логотипи — барчаси эксклюзив равишда қора рангга бўялади. Натижада янада жўшқин, жамланган ва премиум тоифадаги ташқи кўриниш пайдо бўлиб, автомобиль ўз оқимида ажралиб туради.
Оммабоп ва энг талабгир Prestige комплектацияси асосида яратилган Kia Sonet Black Edition шаҳар смарт-кроссовери Kia томонидан ишлаб чиқилган интеллектуал IVT (Intelligent Variable Transmission) вариатори билан биргаликда ишончли ва тежамкор 1,5 MPI (115 от кучи 6300 айл/мин) атмосферaли бензинли двигатели билан жиҳозланган. Двигатель ва трансмиссиянинг самарали ва ишончли комбинацияси бир-бири билан ажойиб тарзда уйғунлашади. Динамика, қулайлик ва самарадорликнинг мувозанатли уйғунлиги туфайли автомобиль шаҳарда ҳам, трассада ҳам ўзини дадил ҳис қилади.
Замонавий кроссовер пухта ўйланган эргономикани ифодали дизайн жиҳатлари билан уйғунликда тақдим этади. Автомобиль кундалик қулайлик учун замонавий имкониятларнинг тўлиқ тўплами билан жиҳозланган: электр юритмали люк, вентиляцияли олд ўриндиқлар ва иқлим-назорати салонда қулай муҳит яратишга ёрдам беради. Олд ва орқа парктроникалар, смартфон учун симсиз қувватлаш тизими ва BOSE премиум аудио тизими — ҳар бир сафарни роҳатга айлантиради ва кайфиятни кўтаради. Автомобильнинг ҳар бир қисми қулайлик ҳисси учун хизмат қилади ва унинг ўзига хослигини алоҳида таъкидлайди.
Black Edition — бу оддий автомобильдан кўпроқ жиҳатларни истайдиганлар танлови. У Prestige комплектациясининг барча афзалликларини ўзида сақлаб қолади, лекин рақамлар билан ўлчаб бўлмайдиган жиҳатлар — услуб, характер ва ўзига хосликни ўзида мужассам этади.
Телефон: +998 55-500-83-33
Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси