Шумков Халоков билан Тошкентда реванш жангини ўтказмоқчи 

Спорт

image

Россиялик боксчи Всеволод Шумков Дубайда бўлиб ўтган IBA Жаҳон чемпионатининг 60 кг вазн тоифасидаги финалида мағлуб этган Абдумалик Халоков билан Тошкентда яна бир бор тўқнаш келишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда “All Boxing” нашри хабар берди.

Россия бокс федерацияси мураббийлар кенгаши раиси Эдуард Кравтсовнинг сўзларига кўра, IBA IBA.PRO турнирларидан бирида боксчилар ўртасида реванш жангини ташкил қилишга тайёр эканини маълум қилган.

“Менимча, холис қарор қабул қилинди. Мен IBA президенти Умар Назарович Кремлев реванш ташкил қилишга ва иккала спортчига ҳам IBA.PRO форматида энг кучлини аниқлаш имкониятини беришга тайёрлигини биламан. Савол туғилади: агар Ўзбекистон томони Халоковнинг бу вазн тоифасида ҳақиқатан ҳам энг кучли эканлигини исботлаш учун реванш ўтказишни истаса, бунга рози бўладими? Мен Всеволод Шумков билан ҳам гаплашдим. Ва у исталган вақтда, исталган жойда реванш ўтказишга тайёр. Бундан ташқари, Шумков Тошкентда реванш ўтказишга ҳам тайёр”, деди Кравтсов “Матч ТВ” телеканалига берган интервьюсида.

Маълумот учун, жорий йилнинг 13 декабрь куни Дубайда бўлиб ўтган бокс IBA Жаҳон чемпионатининг 60 кг вазн тоифасидаги баҳсли финал жангида Абдумалик Халоков россиялик Всеволод Шумковга мағлуб бўлган эди.  Жанг давомида шумков Халоковни тишлаб олган эди.

Эслатиб ўтамиз, кейинчалик IBA мазкур эпизодни экспертлар томонидан атрофлича ўрганилиб, муҳокама қилинганидан сўнг, мусобақа натижасини ўзгаришсиз қолдиртирилишини маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

IBA Абдумалик Халоков Всеволод Шумков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг