Тожикистонда электр таъминотига чекловлар жорий қилинди

Олам

image
Тожикистонда аҳоли қишда нима билан исинади? Қанча харажат кетади? north_east

Тожикистонда аҳоли қишда нима билан исинади? Қанча харажат кетади?

Тожикистонда электр энергияси таъминотига чекловлар жорий қилинди. Бугун, 29 ноябрь куни мамлакатда иш куни тугаганидан сўнг барча бюджет ташкилотларида чироқ ўчириб қўйилади. Бу ҳақда “Asia-Plus” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Тожикистоннинг “Электр тармоқлари тақсимловчи” компанияси мамлакат бўйлаб ўз филиалларига айрим истеъмолчи тоифаларига электр етказиб беришни чеклаш бўйича қўшимча кўрсатмалар юборган. Қўшимча чекловлар қанча муддатга жорий этилиши маълум қилинмаган.

Электр тармоқларини тақсимлаш компанияси вакиллари электрни ўчириш ва чеклашларни Нурек сувомборидаги сув сатҳининг пастлиги билан изоҳлаган.

Қандай чекловлар жорий этилади:

  • 5 кВтгача қувват истеъмол қилувчи 1-гуруҳ истеъмолчилари (Душанбе шаҳридан ташқари), жумладан, саноат ва носаноат объектлари, чеклов даврида электр тармоғидан узиб қўйилади;
  • “Ақлли ҳисоблагичлар” ҳам чеклов даврида белгиланган тартибда навбатма-навбат электр энергияси ҳисобидан узиб қўйилади;
  • бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналарида электр энергияси таъминоти соат 18:00 дан кейинги иш куни бошлангунга қадар тўхтатилади;
  • стратегик аҳамиятга эга бўлмаган объектларга тегишли кўча ёритгичлари ўчириб қўйилади;
  • электромобиллар учун барча қувватлаш станциялари (EV charging station) соат 18:00 дан 22:00 гача ўчириб қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ва Ўзбекистон куз-қиш мавсумида Қирғизистонга электр энергияси етказиб бериши ҳақида хабар берилган эди. Бу Қирғизистон томонига қишда электр ишлаб чиқариш ҳажмини камайтириш ва Тўхтагул сувомборида сув тўплаш имконини беради.  


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон электр энергияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг