Тунги клубда фуқарони уриб, комага тушириб қўйган эркакка суд ҳукми ўқилди (видео)

Олам

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги тунги клуб олдида жанжал чиқиб, одамларни ажратишга ҳаракат қилган фуқаро калтак ейиши оқибатида бош мия жароҳати, ўнг юзидан лунжи йиртилган жароҳати ва спиртдан заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу фуқарони урган эркак иши бўйича суд жараёни якунланиб, у 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 24 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида 1995 йилда Тошкент шаҳрида туғилган А.Ш. га оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланган.

Суднинг ҳукмига кўра А. Ш. Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми “е” банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

А.Ш.га Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланган.

Билдирилишича, жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг ушбу ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақли.

Эслатиб ўтамиз, ушбу воқеа жорий йилнинг 16 март куни содир бўлганди. Кечки соат 02:30 ларда Яккасарой туманида жойлашган ресторанлардан бирида мижоз сифатида келган 1995 йилда туғилган А.Ш. ўзининг таниши 1985 йилда туғилган Х.А. билан ўрталарида келиб чиққан низо сабабли ўзаро жанжаллашган. 1990 йилда туғилган Б.А. уларни ажратишга ҳаракат қилган вақтида А.Ш. уни уриб тан жароҳати етказган.


Мақола муаллифи

Теглар

жанжал Тунги клуб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг