Урушни тугатиш учун Донбассни бўлиб бериш керак – Трамп

Олам

image
Трамп ва Зеленский учрашуви оғир ўтди – ОАВ north_east

Трамп ва Зеленский учрашуви оғир ўтди – ОАВ

Украинанинг Донбасс минтақаси “бўлиниши” керак, шунда урушга барҳам бериш мумкин бўлади. Бу ҳақда кеча, 19 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия–Украина уруши бўйича ўз қарашини билдириб, журналистларга айтиб ўтди.

“Ҳаммасини ҳозирги ҳолатда қолдириш лозим. У аллақачон бўлинган. Менимча, минтақаининг 78 фоизи Россия томонидан эгаллаб олинган. Кейинчалик улар бир-бирлари билан бирор келишувга эришиши мумкин. Лекин ҳозир ҳар икки томон фронт чизиғида тўхташи керак – уйларига қайтишсин, жангларни тўхтатишсин, одам ўлдиришни бас қилишсин”,  деди Трамп президентлик самолёти Air Force One бортида журналистлар саволига жавобан.

Шу билан бирга, Трамп 19 октябрь куни аввалроқ “Financial Times” нашрида чоп этилган мақоладаги маълумотни рад этди. Ўша хабарда айтилишича, гўё у Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашувда уни Россияга бутун Донбассни беришга чорлаган, акс ҳолда Россия Президенти Владимир Путин Украина “ҳалокатга учратади”, деб таҳдид қилган.

Журналистлар билан суҳбат чоғида Трамп Ҳиндистон ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди унга Россия нефти импортини чеклашга ваъда берган. 

“Агар бу амалга ошмаса, Нью-Деҳли улкан тарифларни тўлашда давом этади”, деди АҚШ Президенти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Трамп Моди унга Россия нефтини сотиб олишни тўхтатишга тайёр эканини билдирганини айтган эди. Бироқ Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Трамп ва Моди ўртасида телефон орқали мулоқот бўлганидан хабардор эмаслигини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Украина Донбасс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг