Саида Мирзиёева Кая Каллас билан ҳам учрашди
Олам
−
10 Октябрь 2025 3563 1 дақиқа
Кеча, 9 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Кая Каллас билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.
Билдирилишича, мулоқот чоғида ҳам глобал, ҳам минтақавий аҳамиятга молик масалаларга тўхталиб, Марказий Осиёга алоҳида эътибор қаратилган. Мураккаб геосиёсий вазиятга қарамай, минтақалар ўртасидаги ҳамкорлик ривожланиб бораётгани таъкидланган.
“Очиқ ва мазмунли суҳбат учун Каллас хонимга миннатдорлик билдираман. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлайдиган навбатдаги қадамларни интиқлик билан кутиб қоламан”, дея ёзган Саида Мирзиёева.
Қайд этиш жоиз, Кая Каллас жорий йил март ойида Ўзбекистонга келиб, мамлакат раҳбарияти билан учрашувлар ўтказганди. Апрель ойида эса Самарқандда “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги биринчи саммит бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 октябрь куни Саида Мирзиёева Брюсселда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан ҳам учрашган эди.
Live
Барчаси