Тошкент шаҳридаги кўчалардан бири вақтинча ёпилади
Жамият
−
04 Октябрь 2025 2249 1 дақиқа
Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа йўлининг Фарҳод кўчаси билан кесишмаси вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, дренаж қувурларини ётқизиш ишлари сабабли Кичик ҳалқа йўлининг Фарҳод кўчаси билан кесишмасида 4 октябрь соат 22:00 дан 5 октябрь соат 07:00 гача транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Тирбандликлар ва ноқулайликларни камайтириш мақсадида қурилиш-таъмирлаш ишлари транспорт воситалари ҳаракатини тўлиқ тўхтатмаган ҳолда, йўл қисмларини қисман ёпиш орқали олиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ оқава сув тармоқларини ётқизиш ишлари сабабли Тошкент шаҳридаги Янги Ўзбекистон кўчасининг бир қисмида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чеклангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси